10:21 / 21.05.2021
2 779

Қурбанмурат Тапаров лавозимидан озод этилди


Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қурбанмурат Тапаров молия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилгани хабар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги қарорига асосан Қурбанмурат Холмуратович Тапаров Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида самарали фаолият юритган.

Қурбанмурат Тапаров 1978 йилда Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1999 йилда Қарши давлат университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва 2012 йилда Рицумейкан Университетларини (Япония) тамомлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қурбанмурат Тапаров лавозимидан озод этилди