17:00 / 21.05.2021
2 098

Битирувчилар билан учрашув ўтказилди


Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ташаббуси билан юридик техникум битирувчилар учун пресс- тур ташкил этилди. Унга Наманган вилоят юридик техникумининг 202, 203-гуруҳининг 40 нафар ўқувчилари таклиф этилдилар.

Пресс-тур аввалида бошқарма мажлислар залида бошқарма таркибий тармоқлар раҳбарлари, катта инспекторлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда бошқарма кадрлар шўъбаси катта инспектори Эркин Таджибаев томонидан Мажбурий ижро бюроси фаолияти, хизмат қабул қилиш талаблари бўйича тушунчалар берди. Ўз ўрнида битирувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари бошқарманинг Туманлараро бўлими, суриштирув ва маъмурий амалиёт, ахборот  таъминоти ва қидирув ҳамда  мурожаатлар билан ишлаш шўъбалари  фаолияти билан яқиндан танишдилар.  Айниқса, мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси томонидан замонавий ахборот коммуникациялар имкониятларидан фойдаланилган ҳолда келаётган ариза ва шикоятларни қабул қилиш жараёнлари уларда катта қизиқиш уйғотди.

- Мамлакатимизда биз ёшларни ҳар томонлама интеллектуал кадрлар бўлиб етишишимиз учун барча шароитлар яратилмоқда, дейди юридик техникум битирувчиси Маъруфжон Маҳмудов. Айнан бугун Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасига ташкил этилган пресс тур тадбири катта қизиқиш уйғотди. Биз бу ерда нафақат бюро фаолиятига оид маълумотларни олдик, қолаверса иш жараёнлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлдик.

Бошқарма томонидан Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари фаолияти билан таништириш мақсадида бундай тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Битирувчилар билан учрашув ўтказилди