18:38 / 23.05.2021
2 115

Самарқандда тўхтаб қолган трамвайни итараётган йўловчилар (видео)


Ижтимоий тармоқларда Самарқандда йўловчилар трамвайни итариб кетаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Унда бир неча йигитлар шаҳар қатнов қисмидаги трамвайни итараётганини кўриш мумкин. Воқеа қачон юз бергани ва бунга нима сабаб бўлгани номаълум. Афтидан, трамвай ҳаракатланаётган ҳудудда электр энергияси ўчган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Қайд этиш жоизки, бу Самарқандда трамвай билан юз бераётган биринчи ҳодиса эмас. 2020 йилнинг февралида Самарқанд шаҳрида ҳаракатланаётган трамвай йўлидан чиқиб кетганди. Ундан бир неча йил аввал Самарқандда икки трамвай тўқнашганди.

2020 йилда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат корхонаси мансабдор шахслари 1,2 миллиард сўм маблағни ўзлаштиргани аниқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда тўхтаб қолган трамвайни итараётган йўловчилар (видео)