22:20 / 25.05.2021
2 932

Шифокор юракка зарар етказувчи хавфдан огоҳлантирди


Фото: «Depositphotos / belchonock»
Омега-3 қўшимчаларини мунтазам равишда қабул қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, дейди британиялик шифокор Крис Стил ITV телеканали эфирида.

Express газетасининг ёзишича, табиий омега-3 кислоталари соғлиқни сақлашда фойдали хусусиятларга эга: бошқа омиллар қатори улар, аксинча, юрак хасталиги ривожланиш хавфини камайтиради.

Материалда таъкидланишича, кўпгина одамлар ушбу тўйинмаган ёғ кислотасига бой озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар куни истеъмол қилиш ўрнига қўшимчалардан фойдаланишни афзал кўришади. Стилнинг сўзларига кўра, бу организмга зарар етказиши мумкин.

Мутахассис организм учун зарур бўлган витамин ва минералларни сунъий равишда яратилган дори-дармонлардан эмас, балки озиқ-овқатдан олишга чақирди. Масалан, омега-3 балиқ таркибида бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор юракка зарар етказувчи хавфдан огоҳлантирди