17:14 / 26.05.2021
1 785

Бухорода маст фуқаро танишининг Spark автомобилини олиб қочди


Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда ўзга фуқаронинг Spark автомашинасини олиб қочди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукруллаев маълум қилди.


Таъкидлашича, 19 май куни соат 01:00 да «102»га Жондор туманида яшовчи фуқаро Р.Ҳ. мурожаат қилиб, оқ рангли Spark русумли давлат рақами 80 М 686 GА бўлган автомобили ўғирланганини маълум қилган.

Мазкур хабар асосида вилоят бўйлаб «Тўсиб ушлаш» махсус режаси амалга оширилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу автомашина Жондор туманидаги «Ромиш» маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Р. хонадонидан топилган.

Аниқланишича, Б.Р. автомобилни спиртли ичимлик ичган ҳолда олиб қочган. Ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода маст фуқаро танишининг Spark автомобилини олиб қочди