10:55 / 28.05.2021
2 266

Қашқадарёнинг Сечанкўлида ноқонуний балиқ овлаган шахслар табиатга 45 млн сўм зарар етказгани аниқланди


Фото: Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган Сечанкўлда ноқонуний балиқ овлаган шахслар табиатга 45 миллион сўм зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Карима Ёдгорова маълум қилди.


Маълум бўлишича, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари Миришкор туманидаги Сечанкўл табиий сув ҳавзасида ноқонуний балиқ овланишига қарши курашиш мақсадида назорат тадбирини ўтказган.

Фото: Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати
«Назорат тадбири давомида Сечанкўл табиий сув ҳавзасидаги оролчага яқин ҳудудда балиқ овлаш тақиқланган вақтда икки нафар шахс бир дона қайиқ (лотка)да ноқонуний балиқ овлаб юрганлиги аниқланди. Икки нафар шахс ўзларини оғзаки тарзда Бухоро вилоятининг Олот тумани ‘Денов’ МФЙда яшовчи М.Н ва Қоракўл тумани ‘Камолот’ маҳалласида яшовчи Л.У. деб таништирди», — дейди Карима Ёдгорова.

Фото: Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати
Қайд этилишича, фуқаролар балиқ овлаб чиққан оролча инспекторлар томонидан кўздан кечирилганда ноқонуний балиқ овлаш учун мўлжалланган леска тўрлари ва 20 дона (12 дона «Қизил китоб»га киритилган Туркистон мўйловдори ва 8 дона зоғора балиқ) овланган балиқ ҳудудга ташлаб кетилгани маълум бўлган. Ноқонуний овланган балиқлар зарари ҳисобланганда, 45 миллион 80 минг сўмни ташкил этган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёнинг Сечанкўлида ноқонуний балиқ овлаган шахслар табиатга 45 млн сўм зарар етказгани аниқланди