20:28 / 28.05.2021
2 651

Шавкат Мирзиёев: «Инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, норозилик кайфияти кучаяди»


Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда умумий майдони 41 миллион квадрат метрли 155 мингта хонадон фойдаланишга топширилиб, кўп квартирали уй-жойлар сони 2 бараварга ошган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда давлат раҳбари сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».

- "Янги уй-жойлар ва замонавий мавзелар сонининг ошиши билан кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишнинг долзарблиги ортиб бормоқда. Бир нарсани тўғри тушуниш керак, агар инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлмайди, норозилик кайфияти кучаяди.

Мисол учун, ўтказилган сўровларда 35 фоиз аҳоли кўп-қаватли уй-жойларга кўрсатилаётган хизматлардан мутлақо норози, 65 фоиз аҳоли ширкатлар ишини амалда сезмаяпти. Шунингдек, ширкатларнинг муддати ўтган кредиторлик қарзи 1,4 триллион сўмдан ортиб (шундан 277 миллиард сўми муаммоли кредит), 950 тасининг (25 фоиз) молиявий ҳолати ўта оғир аҳволда. Тошкент вилояти – 209 та, Андижон – 208 та, Самарқанд – 68 та, Жиззах – 65 та, Қорақалпоғистон – 46 та, Фарғона – 26 тани ташкил этмоқда.

Қарийб 70 фоиз ширкатларнинг кредит муддатлари ҳаттоки 3-4 мартадан узайтириб берилгани билан ушбу имтиёз берилган кредитларнинг 52 фоизи сўндирилмаяпти", - деди Шавкат Мирзиёев.

Президенти муаммоли кредитларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (90 миллиард сўм), Андижон (35 миллиард сўм), Тошкент вилояти (28 миллиард сўм), Фарғона (27 миллиард сўм), Сурхондарё (26 миллиард сўм) ва Самарқанд ҳисобига (22 миллиард сўм) тўғри келишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйларда яшовчи одамларни қийнаб келаётган масалаларга эътибор қаратиб, хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш бўйича мутасаддилар олдига вазифа қўйгани, Ўзбекистонда уй олиш ва қуриш учун фуқароларга 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилиши, 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш вазифаси белгиланди, жумладан, давлат дастури асосида 45 минг квартирали кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгилангани ҳақида ҳам хабарлар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, норозилик кайфияти кучаяди»