12:28 / 29.05.2021
2 012

Ўзбекистондаги 65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди


Хусусий бандлик агентликлари томонидан 2019—2020 йилларда 3 минг 300 га яқин фуқаро Россия, Туркия каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари маълум қилди.

«Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари реестридан 106 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 78 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилган.

Ўтган давр мобайнида 65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 13 тани ташкил этмоқда. 13 танинг 5 таси фаолият юритмоқда, 8 тасининг жамғарма пули шакллантиргунга қадар фаолияти тўхтатилган.

2019—2020 йилларда ХБАларнинг саъй-ҳаракати натижасида 3 минг 300 га яқин фуқаро Россия, Туркия каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилди. Бироқ хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари учрамоқда», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги 65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди