15:30 / 02.06.2021
2 440

«Портларга йўл очилади» - Президент Афғонистон орқали ўтадиган «Аср лойиҳаси» ҳақида


Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида журналистлар билан учрашувда Афғонистон-Покистон-Ўзбекистон ўртасида амалга ошириладиган «Аср лойиҳаси» ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, бу лойиҳага Жаҳон банки томонидан илк босқичлар учун 35 млн доллар маблағ ажратилади.


«Трансафғон темирйўлини қуриш билан афғон халқининг иқтисодини кўтаришга ҳам ҳисса қўшган бўламиз. Бундан ташқари, Эрон, Покистон портларига йўл очилади. Бу йўллар орқали битта контейнер юкимиз 3-4 баробар арзонлашса, вақти 4-5 бараварга қисқаради.

Сурхондарёда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотларини дунёга экспорт қилиш учун қисқа ва арзон йўллар керак», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Президент тарихда қоладиган ишлардан бири Ўзбекистон халқига мулк бўладиган иккита темир йўл – Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли ва Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли ҳисобланишини таъкидлади.

Шунингдек, экспорт йўналишида юзага келган муаммолар ечими ва қўшни давлатлар билан йўлга қўйилаётган алоқаларга ҳам тўхтаб ўтилди. Жумладан, қўшни Тожикистон билан амалга ошириладиган катта лойиҳалар борлиги маълум қилинди.

«Бир пайтлар ҳамкорлик алоқаларимиз 10 млн доллар, 20 млн доллар, жуда борса 50 млн доллар атрофида бўларди. Чунки савдо алоқаларимиз йўқ эди десак ҳам бўлади. 2020 йилда оғир пандемия даври бўлишига қарамай 500 млн долларга чиқди. Яқин 5 йилда савдо айланмамизни 2 млрд долларга кўпайтиришни мақсад қиляпмиз», деган президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Портларга йўл очилади» - Президент Афғонистон орқали ўтадиган «Аср лойиҳаси» ҳақида