14:00 / 10.06.2021
2 912

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаро Д.Арапованинг видеомурожаати юзасидан


Видеомурожаатда, фуқаро Д.Арапова Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими томонидан қарздор А.Араповдан 3 ойлик алимент пули    ундириб берилмаётганлиги, ушбу масалада амалий ёрдам беришлик сўралганлиги акс этган. Мазкур видеомурожаат бўйича 03.05.2021 йилда Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 13.12.2017 йилдаги 4589/2017-сонли суд буйруғига асосан Тошлоқ тумани Хўжаариқ қишлоғида яшовчи қарздор А.Араповдан Д.Арапова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд ҳужжати ижроси бўйича Бюронинг Тошлоқ туман бўлими томонидан 15.01.2018 йилда 231-сонли ижро иши юритуви қўзғатилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида алимент пули 01.12.2020 йил ҳолатига тўлиқ ундирилиши таъминланган.

Эътиборлиси, 25.12.2018 йилда қарздор А.Араповнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари чекланган бўлиб, у алимент тўғрисидаги ариза судда кўриб чиқилишидан олдин Россия давлатига ишлаш учун кетган ва алимент қарзи қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан тўлаб келинган.

01.02.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан А.Араповга нисбатан қидирув эълон қилинган ва ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган.

Д.Арапованинг турли давлат идораларига бир неча бор қилган мурожаатлари сабабли қарздор А.Араповнинг ота-онасидан унга 02.03.2021 йилда 300,0 минг сўм, 27.04.2021 йилда 1,0 млн. сўм, 26.05.2021 йилда 2,0 млн. сўм алимент ундириб берилган.

Келгусида қарздор А.Арапов қидирувда ушланиши ва алимент ундируви қаратилиши мумкин бўлган манба аниқланиши билан қолган алимент қарзи тўлиқ ундириб берилиши таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаро Д.Арапованинг видеомурожаати юзасидан