23:00 / 12.06.2021
3 005

Бухорода ОИВ инфекциясини бошқа бир эркакка юқтирган аёлга жиноят иши қўзғатилди


Бухоро вилоятида ўзида ОИВ инфекцияси борлигини била туриб бир эркак билан ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлган аёл аниқланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Жондор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Вобкент туманида яшовчи 34 ёшли С.Д. исмли аёл 2019 йилнинг май ойидан бери ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан рўйхатга олинган. У ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга юқтириш учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида бир неча маротаба ёзма равишда огоҳлантирилган. Шунга қарамай, аёл Жондор тумани «Далмунобод» маҳалласидаги хонадонлардан бирида фуқаро С.Ш. билан ҳимоя воситасисиз жинсий алоқада бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан С.Д. исмли аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу аёлнинг бошқа шахслар ҳаёти ва саломатлигини худди шу каби хавф остига қўйган-қўймаганини аниқлашга қаратилган дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ОИВ инфекциясини бошқа бир эркакка юқтирган аёлга жиноят иши қўзғатилди