Наманган вилоятининг Чуст туманида об-ҳавога таъсир кўрсатилиб, кучли дўл ёғишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво башоратлари, тадқиқотлар ҳақида хабар берувчи Uzb_Меtео Telegram каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги Гидрометеорология жараёнларига таъсир кўрсатиш бошқарув хизмати Чуст станция ходимлари Чуст туманида ривожланаётган хавфли булутлар ичига тўғри таъсир кўрсатди. Натижада кучли дўлли булутлардан дўл ёғишининг олди олиниб, ҳаводаги сув томчилари бирлашиб, катталашиб, дўлга айланиш эҳтимоллиги кескин пасайтирилди.
— Shukhrat (@bankir2102) June 13, 2021
Uzb_Меtео маълумотларига кўра, 13—14 июнь кунлари Фарғона водий вилоятларида беқарорлик, совуқ фронтнинг шимолдан ўтиши кутилади. Бунда ҳозирги иссиқ даврда жойларда вақти-вақти билан чақмоқ-момақалдироқ кўринишидаги қисқа муддатли жала ёғинлар, айрим ҳудудларда дўл ёғиши кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 13—14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди