08:42 / 16.06.2021
1 736

Психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади


Ўзбекистон олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилида:
  • олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади;
  • республика олий таълим муассасалари биология йўналишларининг 3- ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади;
  • кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1—3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади