Фото: Президент матбуот хизмати
Президент қарори билан аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади. Ҳужжатга кўра:
2021 йил 1 августдан бошлаб аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилмоқда.
Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари ҳар йили бир маротаба ўтказилади. Бунда, спорт синовлари иштирокчиларига 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади.
Спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарганларга бир йил давомида қуйидаги имтиёзлар берилади:
- сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини тўлаш ва муддатли ҳарбий хизматга юборишда устунлик;
- I ўрин эгаларига «Темурбеклар мактаби»га синовларсиз кириш;
- бепул тарзда кўп тармоқли тиббиёт муассасасида кўрикдан ўтиш;
- умумий фойдаланишдаги транспортда бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоизлик чегирма бериш;
- совриндорларнинг фарзандларини умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари ва ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштириш;
- барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этиш;
- ишга ёки ўқишга киришда жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон, синов, амалий машғулотларида устунлик бериш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради