
Ўзбекистонда 20 июндан бошлаб ОТМларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.
Қолаверса, бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.
Шунингдек, Президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилгани ҳам айтилмоқда.
ОТМларга ҲужжатОнлайн ҚабулДавлат ГрантиТалабалар ЎқитишОлийгоҳларга КиришПрезидент Маълумоти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар