13:43 / 21.06.2021
1 862

Уйингиздаги қайси нарсалар ёнғинга сабаб бўлиши мумкин?


Фото: «Домашний Очаг»
Сиз хаёлингизга ҳам келтирмаган, аммо нохуш ҳодисаларга сабаб бўладиган уй ва ошхонадаги нарсалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ун
Кўпчилик ҳавога сочилган ун олов билан контактга киришса портлашга ҳам олиб келиши мумкин. Бунга тез ва бир зумда ёнадиган углеводлар сабаб бўлади. Албатта, бундай нохуш ҳодиса юз бериши учун уннинг ҳаводаги концентрацияси ақл бовар қилмас даражада бўлиши керак. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам эҳтиёт бўлиш керак.

Апельсин
Таркибида тез ёнувчан модда лимонен бўлган ушбу мазали мева ёнғинга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бўлиши мумкин.

Шакар кукуни ва зираворлар
Шакар таркибида 79,7 фоиз углевод бор экани уни ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган хавф гуруҳига киришига сабаб бўлади. Ҳаддан ортиқ қиздирилса, ёниб кетиши мумкин. Шунингдек, долчин, қизил мурч ва саримсоқ таркибида ҳам ёнувчи мой бўлади.

Чипс, попкорн
Таркибида ёғ ва углеводлар бисёр экани ҳисобига ҳам попкорн, чипс ва шунга ўхшаш бошқа егуликларни оловдан узоқ ерда сақлаган яхши.

Куядори
Куядорилар ҳам юқоридагилар сингари ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлиги. Албатта ўз-ўзидан бўлмайди, бунинг учун ҳаво ҳарорати 520 даража бўлиши керак.

Қўл учун антисептик гель
Антисептик гель таркибида юқори ёнувчан этил спирти бўлади.

Аэрозоллар
Аэрозоллар маиший сабабларга кўра келиб чиқадиган ёнғинларнинг энг кўп тарқалган сабабларидан биридир. Бундай воситалар ишлаб чиқарилаётганида баллонлар ичи газ билан тўлдирилади. Юқори ҳароратда ундаги молекулалар кенгайиши, босим ошиши ва бу портлашга олиб келиши мумкин.

Пойабзал креми
Пойабзаллар учун фойдаланиладиган крем таркибида тез ёнувчан табиий, шунингдек, синтетик компонентлар бор экани сабаб ҳам оловдан узоқ сақлаш керак бўлади.

Пластик контейнерлар
Пластиклар нефтни қайта ишлашда натижасида олинади. Ундан тайёрланган барча нарса ёнувчан бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларини солишга мўлжалланган контейнерларга ёнишни олдини оладиган модда қўшилганига қарамай, эҳтиёт бўлган яхши.

Тирноқ бўёғи ва уни ўчирадиган суюқлик
Ушу косметик воситалар изопропил, этил спирти ва бутиласетатни ўз ичига олган мазкур косметик воситалар бир зумда ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Пинг-понг тўпи
Пинг-понг тўпи селлулоид олов билан тўқнашганда тезда ёнадиган пластикдан тайёрланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уйингиздаги қайси нарсалар ёнғинга сабаб бўлиши мумкин?