18:48 / 21.06.2021
2 847

Расул Кушербаев: «Узр»ларга қулоқ ҳам кўникиб қолади


Куни кеча, 20 июнь куни соат 22:10 да Чилонзор йўналиши «Олмазор» бекатидан Сергелининг 1-бекати томон ҳаракатланаётган метрода носозлик юзага келгани ҳақида хабар бергандик.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳодисадан йўловчиларнинг қаттиқ қўрқувга тушганини кўриш мумкин. «Олмазор» бекатида барча йўловчилар метродан туширилган. Ушбу ҳолатга Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев муносабат билдирди.

«Тошкент метрополитени» УК йўловчилардан узр сўрабди, холос. Битта узр — бўлди.
Илгари метро бузилишига  фавқулодда ҳолат ва янгилик сифатида қараларди. Бироқ ҳозир бу одатий ҳолга айланиб бораяпти. Бу кетишда бунақа «узр»ларга қулоқ ҳам кўникиб қолади.
Пулини олиб, ишини сифатсиз бажарадиган одамлар жамоатчиликнинг тоқатини тоқ қилмоқда. Агар ҳар ким ўзи билган ишини қилганида балки бунчалик бўлмасди», деб ёзади депутат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев: «Узр»ларга қулоқ ҳам кўникиб қолади