13:22 / 28.06.2021
2 095

Бухорода ўндан ортиқ фуқарога таносил касаллигини юқтирган аёлга жиноят иши қўзғатилди


Бухорода 10 дан ортиқ эркакка таносил касаллигини қасддан юқтирган аёл аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИББ ахборот хизматига таяниб, «Халқ сўзи Online» хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли аёл 2021 йилнинг 20 май кунидан эътиборан таносил касаллигини юқтириб олган шахс сифатида Бухоро вилояти Тери-таносил касалликлар диспансери томонидан рўйхатга олинган.

Аёл таносил касаллигини бошқа шахсларга юқтирмаслик, бундай хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилиб тилхат олинган бўлишига қарамасдан 25 майдан 6 июнга қадар Жондор туманида яшовчи 25—30 ёшлар атрофидаги 10 дан ортиқ шахслар билан турли жойларда жинсий алоқада бўлган. У ўзини таносил касаллигига чалинганини билган ҳолда ҳимоя воситаларидан фойдаланмай, ушбу фуқароларга таносил касаллигини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ўндан ортиқ фуқарога таносил касаллигини юқтирган аёлга жиноят иши қўзғатилди