19:08 / 29.06.2021
1 658

МИБ: 78 млн. сўм жиноий жарима ундирилди


Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жиноий жарима ундирилди. 
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг ҳукми билан судланган қарздор Ю.З ва Х.Ш.дан давлат фойдасига 78 млн. 050 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Поп туман бўлими иш юритувига олинган.

Амалдаги тартибга кўра, яъни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорларга белгиланган суммани тўлаш бўйича ихтиёрий равишда муддат берилган. Бундан ташқари, давлат ижрочис томонидан қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кўрсатилган 78 млн. 050 минг сўм пул маблағлари тегишли тартибда ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг тегишли қисми билан тамомланди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: 78 млн. сўм жиноий жарима ундирилди