19:02 / 03.07.2021
1 928

Чилонзорда 1 гектар ерни 1,4 млн долларга сотмоқчи бўлган мансабдорлар 8 йилга “кесилгани” маълум бўлди


Бир йил олдинги воқеада улар 50 минг АҚШ долларини олаётганда қўлга тушганди. Kun.uz бу жиноят иши доирасидаги кейинги воқеалар ривожи билан қизиқиб, Тошкент шаҳар судининг жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош маслаҳатчиси Садоқат Аллабергановага мурожаат қилди.


Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукми билан ҳар иккала мансабдор бир хил – ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 1 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда 1 гектар ерни 1,4 млн долларга сотмоқчи бўлган мансабдорлар 8 йилга “кесилгани” маълум бўлди