15:40 / 07.07.2021
3 437

1 июндан бошлаб пенсия таъминоти соҳасида бир қанча ўзгаришлар бўлди


2021 йил 1 июндан бошлаб «уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловини ундириш» бекор қилинди.

Давлат пенсиялари, ижтимоий нафақалар, компенсация ҳамда бошқа тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти зиммасига юклатилган бўлиб, пенсия ва нафақаларни тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан доимий равишда ўрганиш ва текшириш ишлари олиб борилган.
Хусусан:
  • Молия вазирлигининг 2009 йил 29 ноябрдаги 165-сонли буйруғига асосан, Назорат-тафтиш бошқармаси томонидан 2010 йилгача тайинланган барча пенсия ва нафақа ишлари 2012 йилнинг 1 июлига қадар ёппасига ўрганиб чиқилган;
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2018 йил 4 августдаги 21/30-18-1074-сонли алоҳида топшириғи билан, 2013-2017 йилларда фуқароларга барча турдаги пенсияларни тайинланиши ва тўланиши қонунийлиги текшириб чиқилди;
  • Молия вазирлигининг алоҳида буйруқлари билан 2013-2019 йиллар давомида пенсия ишлари қайта текширилиб, шу жумладан камерал назорат текширишлари натижасида аниқланган ортиқча тўловларни ундирилиши мониторинг қилинган.
Ушбу ортиқча тўловларнинг аксарияти фуқаронинг айби бўлмаган ҳолдаги техник хато ёки архив ҳужжатларини тўлиқ сақланмаганлиги натижасида юзага келган, шунингдек пенсия ишларининг асосий қисми бир неча йил аввал тайинланганлиги сабабли пенсионерлардан йирик (пенсия миқдорининг бир неча баробари) миқдорда ортиқча тўловлар ундириш талаб этилмоқда. Бу эса, кекса ёшдаги фуқароларнинг ҳақли эътирозларига ҳамда уларнинг иқтисодий ҳолатига сезиларли даражада таъсир кўрсатаётган эди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, текширилган пенсия ишларидан аниқланган ортиқча тўловларнинг аксарияти қисми 2020 йил 1 январь ҳолатига (қарийб 90%) бир неча йил илгари (2017 йилгача) тайинланганлиги сабабли пенсионерлардан йирик миқдорда ортиқча тўловлар ундиришни тақозо этиб, кекса ёшдаги фуқароларнинг кўплаб ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги қарорига асосан ортиқча тўланган пенсия миқдорини ундириш ҳақидаги талабларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган умумий уч йиллик даъво муддати қўлланилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон фармонида пенсионер ортиқча тўланган суммани ушлаб қолиш бўйича қарордан норози бўлганда, аниқланган қарздорлик, аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундириш тартиби қайд этилган.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, 2021 йил 1 июндан бошлаб уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсия ишларини текшириш ҳамда ортиқча тўловларини фуқаролардан ундириш тартиби бекор қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 июндан бошлаб пенсия таъминоти соҳасида бир қанча ўзгаришлар бўлди