10:30 / 22.07.2021
1 916

21 июль куни 719 кишида коронавирус, 492 кишида пневмония тасдиқланди


Ўзбекистонда 21 июль куни 719 кишида коронавирус аниқланди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шундай қилиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 122 048 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланганларнинг
  • 71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 13 нафари Бухоро вилоятида,
  • 81 нафари Жиззах вилоятида,
  • 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 78 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 81 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 71 нафари Фарғона вилоятида,
  • 13 нафари Хоразм вилоятида,
  • 83 нафари Тошкент вилоятида,
  • 118 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 492 нафар кишида пневмония тасдиқланди.

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 746 киши: Қорақалпоғистонда 65 нафар, Андижонда 34 нафар, Бухорода 54 нафар, Жиззахда 45 нафар, Қашқадарёда 18 нафар, Наманганда 51 нафар, Самарқандда 105 нафар, Сирдарёда 70 нафар, Сурхондарёда 50 нафар, Фарғонада 44 нафар, Тошкент вилоятида 54 нафар, Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 116 755 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалги уч кунда ҳам Ўзбекистонда COVID-19’га чалиниш бўйича антирекордлар қайд этилганди. Хусусан, 18 июль куни 585 киши, 19 июль куни 658 киши, 20 июль куни эса 698 кишида касалликка чалиниш ҳолати аниқланганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият