16:38 / 23.07.2021
1 806

Бир ҳафта ичида вазн ташлашга ёрдам берувчи овқатланиш билан боғлиқ одатлар


Фото: «Домашний очаг»
Ортиқча вазндан халос бўлиш ва оғирликни бир хилда ушлаб туриш учун овқатланиш одатига бир қанча ўзгартиришлар киритиш керак. Ва буни амалга ошириш унчалик ҳам қийин эмас.

Оч қоринга бир стакан сув ичинг

Фото: «Домашний очаг»
Фақат дангасаларгина тоза сув ичиш организм учун муҳимлиги ҳақида ёзмаган бўлса керак. Аммо ушбу мақолада ҳам бу ҳақида такрорлашга тўғри келади. Ҳақиқат шундаки, сув танадаги метаболик жараёнларни фаоллаштиради ва ошқозон-ичак трактини ишлашга тайёрлайди, шунинг учун япон аёллари бу одатни бажармасдан қўймайди.

Нонушта қилишни унутманг

Фото: «Домашний очаг»
Маълум бўлишича, нонушта энг муҳим овқатланиш ҳисобланар экан.  Шунингдек, қўшимча 20 дақиқа ухлашдан кўра афзал. Тўғри иш жойида ҳам нонушта қилиш мумкин, аммо суҳбатлашиш ёки тортишувлар салбий таъсир ўтказишини унутмаслик лозим. Айниқса, эрта тонгда нонушта қилмаслик, стрессни келтириб чиқаради ва бу метаболизмнинг пасайишига олиб келади.

Ҳар 3-4 соатда овқатланинг

Фото: «Домашний очаг»
Вазн йўқотиш учун янги овқатланиш дастурларининг сири нимада? Диетолог  мақбул бўлган барча озиқ-овқатларни тавсия қилиши билан бирга овқатланиш сонини одатдаги учдан олтитага кўпайтиради. Чунки очлик озғинликнинг асосий душмани ҳисобланади. Шунинг учун очликни ҳис қилишдан олдин овқатланиб олишга ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, истеъмол қилиш керак бўлган озуқа граммдан ошмаслиги лозим.

Туз истеъмолини назорат қилинг

Фото: «Домашний очаг»
Туз – келишган қоматнинг яна бир ашаддий душмани. У нафақат танадаги сувни ушлаб туради, балки иштаҳани кучайтирувчи восита ҳамдир. Шунинг учун туз миқдорини эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

Чой ва қаҳва таркибидаги шакардан воз кечинг

Фото: «Домашний очаг»
Тузнинг ортиқчаси организм учун зарарли бўлганидек, шакарнинг ҳам кўпи фойда келтирмайди. Одатда чой ёки қаҳваларни шакарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунингдек, ширин ичимликларни ҳам. Вазнга яна вазн қўшаётган килограммлардан халос бўлиш учун таркибида шакар мавжуд маҳсулотлардан тийилиш тавсия этилади.

Ишга ўзингиз билан овқат олиб боринг

Фото: «Домашний очаг»
Ишдаги тушлик, дам олиш ва одатий ишлардан қочиш учун ажойиб вазн ортиши учун ажойиб имконият. Аммо ёки шу каби жойларда овқатланганда,   таом нимадан тайёрланганлигини, қайси ёғда қовурилганини, туз ва шакар миқдори қанча эканлигини билиб бўлмайди. Шунинг учун иш ва ўқишга уйда тайёрланган овқатлардан олиб бориш тавсия этилади. Биринчидан, пул тежалади. Иккинчидан, ҳар доим нима истеъмол қилинаётгани ва унинг  миқдори маълум бўлади.

Фойдали егуликларни тановул қилинг

Фото: «Домашний очаг»
Уй бекалари ёки ишлайдиган хонимлар фойдали егуликларни иложи борича яқин жойда сақлаши ва мунтазам равишда истеъмол қилиши керак. Бу янги ёки қуритилган мевалар, ёнғоқ ёки сут маҳсулотлари аралашмаси бўлиши мумкин.

Очликми ёки чанқоқ? Овқатланишдан олдин текширинг

Фото: «Домашний очаг»
Баъзан асосий таомланишдан кейин ҳам очлик ҳисси тарк этмайди ёки дарҳол қорин очгандек туйилади. Аммо ҳиссиётлар ҳам алдаши мумкин. Бу кўпинча очлик эмас, оддий чанқоқдир. Шунинг учун, овқатланишдан олдин бир стакан тоза сув ичиш 10 дақиқа кутиш лозим. Шундагина очлик ёки чанқоқни аниқлаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир ҳафта ичида вазн ташлашга ёрдам берувчи овқатланиш билан боғлиқ одатлар