13:49 / 24.07.2021
2 381

ДХХ Сирдарёда коррупция ҳолатларини аниқлади


Сирдарё вилояти Ховос туманидаги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари ўз ўғли билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлишади.

Улар фермер хўжалигининг ҳозирда туман хокимлиги заҳирасига қайтарилган 14 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 20 минг доллар олишади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида фермер хўжалиги раҳбари қолган пулдан 9,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ховос туманида кузатилган яна бир ҳолатда эса муқаддам судланган, ҳозирда қурувчилик билан шуғулланувчи фуқаро туманнинг Чанбил қишлоғида мебель ишлаб чиқариш заводи ва завод ишчиларига уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдонидан 10 сотихини ваколатли танишлари орқали харидор номига уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 22,5 млн. сўм талаб қилади.

У сўралган пулдан аванс сифатида 15 млн сўм олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сардоба тумани бўлими бош инспектори лавозимида ишловчи муқаддам судланган шахс 2 нафар фуқаронинг меҳнат фаолиятига эга эканлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, уларнинг нафақа пулларини ошириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

У сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Сирдарёда коррупция ҳолатларини аниқлади