Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш расман чеклангани ҳақида хабар берилган эди. Бунга улар қонун талабларига зид равишда ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистондан ташқарида сақлаши ва қайта ишлаши сабаб бўлган.
Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестридан Twitter, TikTok, «ВКонтакте», Skype ва WeChat ўрин олгани маълум бўлди.
Ушбу сервисларга «Ўзкомназорат» кўрсатмаси июнь ойи ўрталарида юборилган, орадан икки ҳафта ўтиб улар фаолияти чекланган. Компаниялар ўз серверларини Ўзбекистонга кўчирса, шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестридан чиқарилади.
Spot’нинг ёзишича, шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри Facebook, Google, Telegram’га ҳам кўрсатма юборган. Уларнинг ишига ҳозирча чеклов ўрнатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунининг 27-1-моддаси (Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари) қонунга 2021 йил 14 январдаги қонун билан киритилган бўлиб, унинг амал қилиши 2021 йил 15 апрелдан бошланган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди