16:41 / 27.07.2021
4 445

Отабеков мушакдан «чип» чиқарилгани акс этган видеоларга муносабат билдирди

Отабеков мушакдан «чип» чиқарилгани акс этган видеоларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда беморнинг делтасимон мушагидан бир метал парчаси чиқариб олиш жараёни намойиш қилинди.

«Бу видеони тарқатаётганлар буни вакцинадан кейинги ҳолат эканини айтиб, уни махсус «чип» дейишмоқда. Бу ҳақиқатга мос келмайди!
Биринчидан, суюқ метал — фақатгина симоб ҳисобланади. Темир моддасини суюлтирилган ҳолда организмга киритиш мумкин эмас. Чунки жуда юқори ҳароратдагина темир моддаси суюқ ҳолатга келади.

Қолаверса, темир моддасини организмга юбориш учун игна учи жудаям йўғон бўлиши керак. Ушбу видеодаги ҳолатни вакцина билан боғлаш мутлақо нотўғри! Бундай ҳолатларга ортиқча эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз», дейди Нурмат Отабеков.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Отабеков мушакдан «чип» чиқарилгани акс этган видеоларга муносабат билдирди
[/banner_pushhouse