18:58 / 27.07.2021
3 917

Тезкор хабар! Тест топшириқлари сони қисқартирилди


Давлат комиссиясининг 2-сон баёни тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
Максимал балл – 21 балл.

Математика - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2.1 баллдан
Максимал балл – 21 балл.

Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
Максимал балл – 21 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
1-фан - 20 та савол.
Ҳар бири учун 3.15 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.

2-фан - 20 та савол.
Ҳар бири учун 3.15 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

Умумий ҳолда, 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тезкор хабар! Тест топшириқлари сони қисқартирилди