16:53 / 28.07.2021
2 059

Автоавария натижасида етказилган зарар ундирилди


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 133-моддасида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилиши учун жавобгарлик белгиланган.

Ҳайдовчи М.Аслонов бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинани Бухоро шаҳар “Карвон” бозори томон ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўлнинг чап томон четки қисмини эгаллаб чапга бурилаётган А.Амонов бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинани орқа томонидан уриб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилиши натижасида ҳайдовчи А.Амонов ва автомашина салонида бўлган И.Авезов тан жароҳати олган ҳамда автомашинага 18,5 млн. сўм зарар етказган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди очиқ суд мажлисида маъмурий иш ҳужжатлари мазмунан кўрилиб, М.Аслонов қилмишига яраша қонунда белгиланган жазосини олди ва етказилган зарарни ундириш тўғрисида 05.07.2021 йилда Бюронинг Бухоро тумани бўлимига ижро ҳужжати юборилди.

Мажбурий ижро бюросининг Бухоро тумани бўлими давлат ижрочиси ўзига берилган қонуний ваколатларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда фуқаро А.Амоновнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб, унинг фойдасига 18,5 миллион сўмни тўлиқ ундирилишини таъминлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автоавария натижасида етказилган зарар ундирилди