2021 йил 15 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг иш юритувига даъвогар Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратовичнинг жавобгар Усмонова Юлдуз Ибрагимовнага нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги келиб тушган аризага кўра тайинланган галдаги суд мажлиси ВКА режимида кўрилиши 2021 йил 23 июль соат 15:00 га қолдирилганди.
Тошкент шаҳар судлари каналида қайд этилишича, 2021 йил 23 июль куни Олий суднинг ВКА режими орқали республика миқиёсида судьялар фаолиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича йиғилиши ўтказилган.
Шунга кўра, даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича 2021 йил 23 июль соат 15:00 га тайинланган ВКА режимида кўрилиши режалаштирилган иш бошқа кунга қолдирилган.
Суд мажлисининг муҳокамаси бугун – 29 июль соат 15:00 га ВКА режимида ФИБ Нукус туманлараро суди иштирокида кўрилиши тайинланган бўлиб, тарафларга телефонограмма орқали хабар берилган.
2021 йил 29 июль кунига тайинланган суд мажлиси даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг ишни кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризаси судга келиб тушганлиги сабабли унинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 9-бандига асосан кўрмасдан қолдирилди ва бу ҳақда суднинг шу кундаги ажрими эълон қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади