date

Абитуриентларга имтиҳонларга бош кийимда келишга рухсат берилди


Абитуриентлар тест синовларига бош кийим билан келишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.


2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Тест синовлари кунига икки сменада:
1-смена 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-смена 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилишини инобатга олган ҳолда, абитуриентлар тест синовларига бош кийим (кепка, панама) билан келишлари мумкин, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентларга имтиҳонларга бош кийимда келишга рухсат берилди