14:55 / 03.08.2021
3 050

Олимлар коронавирус юзага келтирадиган янги хавфни маълум қилди


Фото: Unsplash
Коронавирусга чалинган беморда дастлабки икки ҳафта давомида юрак хуружи ва ишемик инсульт хавфи сезиларли даражада юқори бўлади. Бу ҳақда Швециянинг Умео университети олимларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Инфекциянинг юракка таъсирини аниқлаш мақсадида экспертлар 86 мингдан ортиқ инсон иштирокида тадқиқот ўтказган.
«Бу коронавируснинг юрак қон-томир касалликларига боғлиқлигини ўрганишга қаратилган дунёдаги энг йирик тадқиқот ҳисобланади», — дейилади мақолада.

Таъкидланишича, олимлар 2020 йилнинг 1 февралидан 14 сентябрига қадар коронавирусга чалинган назорат гуруҳидаги беморларнинг миокард инфаркти ва инсульт частотасини юрак қон-томир тизимларининг бузилиш частотаси билан таққослаб кўрган.

Мутахассисларнинг аниқлашича, коронавирус касалликнинг дастлабки икки ҳафтасида ўткир миокард инфакрти ва инсульт хавфини уч баробарга оширган.

«Бу каби боғлиқлик ҳатто ёндош касалликлар, ёш, жинс ва ижтимоий-иқтисодий омиллари ҳисобга олинган ҳолда ҳам сақланиб қолган», — дея таъкидлайди олимлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар коронавирус юзага келтирадиган янги хавфни маълум қилди