12:55 / 03.08.2021
6 272

Фарғонада 11 ёшли бола амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келингани маълум бўлди


Кадр: Telegram
Вояга етмаган 11 ёшли бола 1973 йилда туғилган амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келинган. Бу ҳақда блогер Ақида Ханум Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

«3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан кўп жанжаллашиб қолардик. Ҳатто, турмуш ўртоғим уйимизни сотиб, бизни кўчага ҳайдаган пайтлар бўлди. Бир кунда 40-50 литр сут сотиб келганимда ҳам шу ўғлим билан битта нон олиб ердик, холос. Рўзғоримизга ёрдам бўлсин, дея ортиқча нарса емасдим. Эр-хотин битта чорва фермасида ишлардик. Бир куни ўғлимнинг зўрланганини билиб қолдим. Шунда турмуш ўртоғимга ‘Акангиз ўғлимизни зўрлаб қўйибди, хабарингиз борми?’ десам, ‘ҳа биламан. Лекин нима қилай? У мени акам. Сўйиб ташламайман-ку’ деди», — гапириб беради боланинг онаси.

Аниқланишича, аёл ўғлини 7 ёшида қайнакасига фарзандликка берган.
«Бу иш 2018 ёки 2019 йилда бошланганди. Биринчи бувамни томорқасига экинларни суғоришга борганимизда бўлган. Иккинчиси 3-4 ойдан кейин қўйимиз туққанида шуни эмизишга бирга борганимизда бўлган. Оғриқ зўридан кўпинча бувамга айтмоқчи бўлганман, аммо айтолмаганман. Бу иш анчадан бери давом этиб келарди. Бир куни, ноилож, бувамга айтишга мажбур бўлдим. Ўтган йили май ойида ойим мени шифокорга олиб бордилар», — дейди 11 ёшли бола.

Маълум бўлишича, шифокор, маҳалла профилактика инспектори ва бошқаларнинг гапларига қарамай боланинг онаси, буваси андиша сабабли 48 ёшли амакига қарши иш очишни рад қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 11 ёшли бола амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келингани маълум бўлди