
Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси
Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи фуқаро яшаш уйида каннабис етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 7 август куни Жомбой тумани «Олмазор» маҳалласида яшовчи 26 ёшли Б.Э.нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилди.
Тинтувда ушбу шахснинг томорқасидан 2160 туп каннабис ўсимлиги экилганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Бундан ташқари, ушбу ҳовлидан 512 туп қуруқ ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик воситалари, уйидаги овқат пишириш печи ичидан 100 грамм каннабис уруғи сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар