13:20 / 08.08.2021
3 093

Андижонда 1 гектар ер учун 50 минг доллар сўраган мансабдор қўлга олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1 гектар ерга уй-жой қуриш учун туман ҳокими қарори ҳамда кадастр паспортини расмийлаштириш бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган Олтинкўл туман кадастр бўлими бошлиғи ушланди.


Таъкидланишича, Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси Олтинкўл туман филиали раҳбари М.А. фуқарога Олтинкўл тумани, С.Ашуров массиви ҳудудидан 1 гектар ер майдонига уй-жой қуриш учун туман ҳокимлиги қарорини чиқариб, кадастр паспортини расмийлаштиришда ёрдам беришини билдириб, ундан 50 минг доллар талаб қилган ва келишилган пулнинг 6 минг долларини олдиндан олаётганда жиноят устида кўлга тушган.

Ҳозирда департамент томонидан М.А нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият