14:20 / 10.08.2021
1 881

Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади


Инновацион ривожланиш вазирлиги Технологиялар трансфери бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохоновга кўра, натижада ўзбекистонликлар саратонни эрта аниқлаш учун аввалгидан 4 баробар камроқ маблағ сарфлайди.

"Канада-Словакия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда саратон касаллигини эрта босқичда антитаначалар орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш кутилмоқда. Ўзбекистонда кимдир саратонни эрта аниқламоқчи бўлса, қон топширади, қон махсус лабораторияга жўнатилади ва қўшни мамлакатларга жўнатилади. Уни аниқлаш учун тахминан 2 ой вақт кетади", деди у.

Саратонни эрта аниқлаш учун нафақат вақт, балки маблағ ҳам сарфланиши табиий. Бобохоновнинг қайд этишича, ушбу технология трансфери ўзбекистонликлар учун 4 баробар арзонга тушади ва жавобни 2 ҳафтада олиш имконини беради.

"Бу каби амалиёт Ўзбекистонда бўлмагани учун аҳоли 2 миллион сўм атрофида харажат қилишига тўғри келади. Агар амалиёт Ўзбекистонда йўлга қўйилса, 500 минг сўм, яъни 4 баробар арзонга тушади", деди Жамолиддин Бобохонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади