14:20 / 12.08.2021
2 220

Тошкентда 186 доза вакцинани 27 млн сўмга сотишга уринган ҳамшира ва унинг шериги қўлга тушди


Фото: ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси
Тошкентда аҳолини бепул эмлаш учун ажратилган коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинасини сотишга уринган ҳамшира ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 июль куни М.М. исмли фуқаро ИИВ ЖҚББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида «Зебо» исмли шахс Telegram орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган вакцинани сотаётгани ҳақида эълон берганини ҳамда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 8 июль куни Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган «Гурман» кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида А.З. исмли шахс фуқаро М.Я.га 186 дона ZF-UZ-VAC 2001 нинг ҳар бир дозасини 150 минг сўмдан баҳолаб, жами 27,75 миллион сўмга сотишга келишиб олган. У келишилган пуллар ҳисобидан 1,4 минг долларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўтказилган суриштирув давомида А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 186 доза вакцинани 27 млн сўмга сотишга уринган ҳамшира ва унинг шериги қўлга тушди