
Видеодан скришот.
Пойтахтдаги тунгги рейдлар вақтида қизиқ ҳодиса юз берди. Ушбу ҳодиса видеолавҳаси ТВ орқали ҳам намойиш этилган.
Чилонзорда туманида ҳаракатланиб келаётган Spark автомобили тўхтатилганда, ҳайдовчи ҳужжатсиз юргани маълум бўлган.
Ҳайдовчининг ёнида бўлган ва ўзини опаси дея таништирган аёл эса ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатиб, ўзини «замминистрнинг иккинчи хотини» эканини айтиб, қўйиб юборишларини талаб қилган.
Аёл айнан қайси вазир ўринбосарини назарда тутгани қоронғу. Мазкур видео бўйича расмий муносабат ҳам эълон қилинганича йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар