20:17 / 31.08.2021
2 033

Шавкат Мирзиёев: Буюк тарихий жараёнларда иштирок этиш насиб қилганидан бахтиёрман

Шавкат Мирзиёев: Буюк тарихий жараёнларда иштирок этиш насиб қилганидан бахтиёрман
Аввал хабар берганимиздек, «Янги Ўзбекистон» боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда.

Тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев бутун халқимизга Ватанимиз истиқлолининг шонли санаси – давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўлламоқда.

Бугунги қутлуғ айёмда барчамиз, бутун халқимиз Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида давлатимизни бошқарган Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов номини, у кишининг бевосита раҳбарлигида, халқимизнинг матонати ва жасорати билан амалга оширилган улкан ишларни эсга олишимиз табиийдир.

Истиқлол йилларида юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида муҳим ишлар бажарилди. Қисқа муддатда мамлакатимиз Конституцияси ишлаб чиқилди.

Замонавий давлатчилик асослари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари шаклланди.

Мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган Қуролли Кучлар барпо этилди.

Миллий валютамиз – сўм жорий қилинди, олтин-валюта захираларимиз шакллантирилди.
Қадимий тарихимиз, бой маданий меросимиз, миллий-диний қадриятларимиз, ўзлигимиз тикланди.

Мухтасар айтганда, кўпни кўрган халқимиз ўзининг мустаҳкам иродаси ва матонати, беқиёс салоҳиятини намоён этиб, тарихан қисқа фурсат ичида улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади.

Мана шундай буюк тарихий жараёнларда фаол иштирок этиш насиб қилганидан кўпчилик ватандошларим қатори мен ҳам бахтиёрман
, – деди давлатимиз раҳбари.

Тантанали байрам тадбири давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Буюк тарихий жараёнларда иштирок этиш насиб қилганидан бахтиёрман