Фото: «Drive2.ru»
Наркологияга оид касалликларнинг тури кўпаймоқда. Бу бевосита техниканинг ривожланиши билан боғлиқ. Улардан бири Компьютеромания. Ўсмирларнинг аксарияти бу касалликка чалинмоқда.
«Компьютерга қарамлик» тушунчаси йигирманчи асрнинг 90-йилларида пайдо бўлди. Тўғри компьютернинг ақлга сиғмас даражада фойдаси катта. Унинг афзалликлари ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Лекин... Ҳа, унинг ана шундай лекинлари ҳам бор.
Компьютерга қарамлик қуйидаги белгиларда ўзини намоён қилади:
- компьютерда ишлаганда кайфиятнинг сезиларли яхшиланиши;
- бўш вақт топилиши билан ёки барча ишдан воз кечиб ўйинларга шўнғиб кетиш;
- бемордан компьютер олиб қўйилганда дарҳол асабийлашади, тажовузкор кўринишга киради;
- фақатгина шу мавзуларда суҳбатлашиш;
- яқинлари ва дўстлари даврасига қўшилмаслик.
Бундай инсонларга ҳеч ким компьютер каби завқ бериб, кайфиятини кўтара олмайди. У фақатгина виртуал оламда яшайди.
Компьютерга қарамликдан азият чекаётган беморда юз берадиган ўзгаришлар:
- кўриш даражасининг пасайиши;
- иммунитетнинг тушиши;
- бош оғриғи;
- чарчоқ;
- уйқусизлик;
- билакдаги оғриқ.
Бола қарам бўлиб қолмаслиги учун:
1. Уни эрта ёшидан машғулотларга боришини таъминланг. Масалан, спорт, мусиқа, рассомчилик.
2. Болаларни ёшлигидан масъулиятни ўз зиммасига олишга унданг.
3. Стрессли вазиятларни енгишни ва вақтида дам олишни ўргатинг.
Компьютердан фойдаланишнинг аниқ қоидаларини белгиланг. Бунинг учун биз сизга мутахассислар неча ёшдаги бола компьютер қаршисида қанча вақт ўтириши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этамиз.
5-6 ёш — кунига 7-10 дақиқа;
7-11 ёш — кунига 30 минут;
12-13 ёш — кунига 1 соат;
14-17 ёш — максимал 1,5 соат.
Буларнинг барчаси болангизни компьютерга қарамлик каби «жим», аммо даҳшатли касалликдан ҳимоя қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади