15:27 / 03.09.2021
4 362

Тест натижаларини қандай билса бўлади?

Тест натижаларини қандай билса бўлади?
2021-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари бугун, 3 сентябр куни эълон қилинди.

ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

my.dtm.uz сайти орқали:
my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали:
mandat.dtm.uz сайтининг «Бакалавр-2021» (https://mandat.dtm.uz/Home/Index) бўлимидан абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
? @mandat2021bot
? @mandat_2021_1_bot
? @mandat2021_2_bot
? @mandat2021_3_bot
? @mandat2021_4_bot

СМС хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

QR-код орқали:
Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият