16:52 / 03.09.2021
2 914

Ниҳоят, мандат эълон қилинди

Ниҳоят, мандат эълон қилинди
Бу йил ДТМ мандат натижаларини жуда ортга суриб юборди. Нега кечиккани ҳақида эса на бир изоҳ, на бир эълон берди.

Ниҳоят, 2021-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари бугун, 3 сентябр куни эълон қилинади.

Талабгорлар кўплиги ва ҳамма якуний натижаларни интиқиб кутаётганини сабаб, серверга ортиқча юклама бўлмаслиги (ҳар йили абитуриентлардан миллиардлар сумма йиғилади, кучли серверлар қилишга нима халақит қилиши бизга қоронғу) учун якуний натижалар ҳудудлар кесимида бўлиб-бўлиб эълон қилинади.

ДТМга кўра, натижаларни қуйидаги жадвалга мувофиқ билиш мумкин:

15:00 дан – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;
16:00 дан – Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари;
17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият