date
views 4 438

Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китоби чоп этилди

Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китоби чоп этилди
Фото: «Дарё»
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китоби нашрдан чиқди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мазкур китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида атрофлича фикр юритилади.

Ушбу асар китобхонларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Китоб етти бобдан иборат бўлиб, 10 минг нусхада нашр қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шавкат Мирзиёев асарлари ва маърузаларидаги фикрлар жамланмаси китоб сифатида нашр этилган, шунингдек, «Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади» номли янги асари чоп этилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китоби чоп этилди