Фото: Скриншот
Сирдарёда «бой»нинг болалари 4 киши бўлиб автомобиль таъмирлаш устасини уриб ўлдирганлиги, уларнинг иши «ёпти-ёпти» бўлиб кетганлиги айтилмоқда — вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан расмий муносабат билдирилди.
«Аниқланишича, Сайхунобод тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 19.07.2021 йил соат 01:53 да берган хабарига кўра, Сайхунобод тумани «Нуробод» маҳалласи А.Навоий кўчасида яшаган М.К. туман тиббиёт бирлашмасида юрак ишемик хасталиги, ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда алкоголь мастлик ҳолати билан вафот этган.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сирдарё вилояти филиалининг хулосасига кўра, марҳум М.К.нинг ўлими ўткир юрак қон томирлар етишмовчилиги билан кечган, миокард инфаркти кўринишидаги юракнинг ўткир ишемик касаллигидан келиб чиққанлиги, бундан ташқари жигар церрози касаллиги ва этил спиртининг оғир даражали захарланиш ҳолати ҳам мавжудлиги аниқланган.
Терговга қадар текширув якунига кўра, 18.08.2021 йилда М.К.нинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳозирда видеохабарда кўрсатилган ҳолатлар Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда», — дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди
U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"