
Мажбурий ижро бюросининг Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 25.07.2019 йил кундаги 2-1102-1901/16848-сонли ижро варакасига асосан қарздор Ё.Амирхамзаевдан ундирувчи Г.Худойбердиева фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 01.09.2021 йил кунига қадар 27.947.500 сумни ташкил этиши аниқланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга алимент тўловларини ўз вақтида тўламаса қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи ҳал қилиниши тўғрисида тушунтириш бериб ўтилган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор Ё.Амирхамзаев томонидан 27.947.500 сўм алимент пул маблағлари ундирилиб ундирилиб, пул маблағлари ундирувчи Г.Худойбердиевага тилхат асосида топширилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар