09:57 / 20.09.2021
1 798

Тошкентда бирорта бурчакка эга бўлмаган ноодатий боғча қурилади

Тошкентда бирорта бурчакка эга бўлмаган ноодатий боғча қурилади
Фото: Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида бирорта бурчакка эга бўлмаган болалар боғчаси қурилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 480 ўринли ва ноодатий кўринишга эга бўлган бино яқин фурсатда туманнинг «Янги Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғинида қад кўтаради.

«Эътиборли тарафи, лойиҳага кўра бирорта ҳам бурчакка эга бўлмаган бино ва унинг хоналари шундай тузилганки, болажонларнинг бир машғулотдан бошқасига ўтиш учун бино бўйлаб ҳаракатланишлари, ёруғликнинг тўғри тақсимланиши, хоналар интерьери бир-бирини такрорламаслиги — ҳаммаси одамни ҳайрон қолдира оладиган даражада бўлади ва чет тилларини ўргатишга ихтисослашади», — дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги маълумотларига кўра, ушбу боғча маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан барпо этилиб, 2022 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бирорта бурчакка эга бўлмаган ноодатий боғча қурилади