18:11 / 22.09.2021
2 205

«Сариосиё» чегара постида Ўзбекистонга жанговар ўқ-дориларни олиб киришга уринган шахс ушланди

«Сариосиё» чегара постида Ўзбекистонга жанговар ўқ-дориларни олиб киришга уринган шахс ушланди
Кадр: Telegram
Сурхондарё вилояти вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқаросининг қўл сумкасидан жанговар ўқ-дорилар топилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, божхона чегаралари орқали контрабанда предметлари ҳисобланувчи жанговар ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар учрамоқда. Хусусан, «Сариосиё» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси М.А.нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада сканер тасвирлари қўл сумкаси ичида шубҳали жисм борлигини кўрсатган. Ушбу шахснинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганида, сумка ичида контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона «СВД» милтиғининг ва 3 дона «АКС», «АК-47», «АКМ» русумли автоматларнинг жанговар патронлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Сариосиё» чегара постида Ўзбекистонга жанговар ўқ-дориларни олиб киришга уринган шахс ушланди