08:30 / 24.09.2021
2 379

Термизда рашк сабаб хотинига пичоқ урган эр уни ўлдириб қўйди

Термизда рашк сабаб хотинига пичоқ урган эр уни ўлдириб қўйди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида рашк сабаб хотинини ўлдириб қўйган фуқарога жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни соат 15:00 ларда Қ.Қ. яшаш уйида турмуш ўртоғи Д.Ж.ни рашк қилиб, ўзаро жанжаллашиши оқибатида қўлидаги пичоқ билан унинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Жароҳатланган аёл касалхонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.

Шу куни Қ.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият