18:15 / 24.09.2021
1 770

29 нафар абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 83 минг доллар олган шахс ушланди

29 нафар абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 83 минг доллар олган шахс ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги депратамент
Қорақалпоғистонда ўзини ДТМда ишлашини айтиб, 29 нафар абитуриентга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Р.Э. исмли шахс фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга Али исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 83 минг доллар олган шахс ушланди