19:46 / 26.09.2021
2 558

Номзодлар бераётган ваъдалар ҳақиқатга яқинми? – Иқтисодчи фикри

Номзодлар бераётган ваъдалар ҳақиқатга яқинми? – Иқтисодчи фикри
Иқтисод фанлари доктори, профессор Барногул Санакулова президентлик сайловидаги номзодларга бераётган ваъдалари бўйича бир қанча саволлар қўйди.

Олима журналистларга мурожаат қилиб дейди: "Ҳурматли журналист ва блогерлар, агар сизлар номзодларнинг сайловолди ташвиқотларида иштирок этсангиз, илтимос шу "ваъдалар" туркумига тегишли, аниқ саволлар кетма-кетлигини бериб, жавобларни талаб қилинг, илтимос, ишонинг бу жуда муҳим ва фойдали!"

Номзодлар томонидан берилаётган ваъдалар, таклиф тавсияларнинг пиар учун айтилмаганига қуйидаги маълумотлар ҳам халққа тақдим этилсагина ишониш керак энди:
- Ваъданинг бюджетга юк бўлиб тушишининг умумий ҳажми;
- Ваъданинг аниқ молиялаштириш манбалари;
- Ваъданинг аниқ бажарилиш санаси;
- Ваъданинг бажарилиши юзасидан юзага келиш эҳтимоллиги бор муаммолар кетма кетлиги;
- Ваъдани бажрилиши юзасидан юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг аниқ ечими, нархи, молиялаштириш манбалари;
- Ваъданинг қамров даражаси ва аниқ манзили, яъни аҳолининг қанча қисмига таълуқли;
- Ваъда бажарилмаса номзодни жазолаш усуллари.

Айнан шу маълумотлар берилаётган "ваъдалар" билан бирга айтиб борилса, маълумотлар тақдим этилса ишониш керак! Акс ҳолда бу қулоқларга ёқадиган "арзонгина пиар" холос...

Бу орқали биз:
1. Халқнинг ижтимоий онги ошганини, аввалгидек "эсов" бўлиб, берилган ваъдаларни эсидан чиқариб, ҳар гал бир хил ваъдаларни эшитишга тайёр эмаслигини номзодга етказган бўламиз.

2. Берилган ваъдаларнинг қиймати, нархи, муддати, молиялаштириш манбалари, бажарилиш муддатининг аниқ талаб қилиниши эртага сайланган номзоддан талаб қилишни, эслатишни ва бажаришга мажбур қилиш "жараёнини" каррасига осонлаштиради.

3. Ваъдаларни амалда бажариш тезлигини каррасига осонлаштиради, "эслатиш жараёни"ни блогер ва журналистлар учун "безарар"лигини таъминлашга хизмат қилади, яъни ваъда эслатилганда, талаб қилинганда номзодни ўзи тақдим этган ваъдага таалуқли маълумотлар "манбаси" келтириш имконияти шаклланади.

4. Бундай саволларни бериб, сўроқ қилишимиз орқали бугунги сайловчи ўтмишдагилардан фарқ қилишини, эртакларга энди ишонмаслигини, тарихий хотираси шаклланганини, арзон пиар инструментларини аллақачон ўзлаштирганини, фарқига боришини номзодларга осон ва арзон етказиб қўйган бўларди.

5. Ғолиб бўлган номзод учун эса иш столида 5 йил давомида туриши лозим бўлган "эслатма"ни яратиб берган бўлар эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Номзодлар бераётган ваъдалар ҳақиқатга яқинми? – Иқтисодчи фикри