2 308
Прокуратура оқлов билан келишмади: «16 февраль воқеалари» ортидан жазога тортилганларнинг «иши» қайта кўрилади
Яқинда Тошкент вилояти суди томонидан 1999 йилнинг 16 февраль кунги пойтахтдаги портлашлар ортидан жиноий жавобгарликка тортилган 5 нафар шахс оқланганди. Жамоатчилик ўртасида яхши маънода шов-шувга сабаб бўлган мазкур воқеалик бўйича жараён давом этадиган кўринади.
Гап шундаки, оқловга нисбатан Тошкент вилояти прокуратураси протест киритди. Кассация тартибида киритилган протест эртага – 30 сентябрь куни Олий суднинг тегишли судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, оқланганлар «16 февраль воқеалари»нинг асосий ижрочилари деб топилганлар эмас. Аксинча, улар собиқ божхона ходимлари ҳисобланади. Улар ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармагани оқибатида (Жиноят кодексининг 208-моддаси) қонли воқеаларга сабабчи бўлганликда айбланиб, 1999 йилдаёқ жазога тортилганди.
Собиқ божхона ходимларига нисбатан чиқарилган ҳукм орадан 22 йил ўтгач, Тошкент вилоят суди томонидан бекор қилиниб, уларнинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари йўқлиги боис оқлаш ҳақида ажрим чиқарган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?